04.02.2025 22:49
832
Теглар
Алфонсо Дейвис «Бавария» билан келишувни 2030 йилга қадар узайтирди

«Бавария» клуби Алфонсо Дейвис билан келишув узайтирилганини расман эълон қилди.

Канадалик 24 ёшли чап қанот ҳимоячиси Мюнхен жамоаси билан келишувни 2030 йилга қадар узайтирди. Унинг амалдаги келишуви 2025 йилнинг ёзигача имзоланганди.

Аввалроқ, Дейвис ёзда эркин агент сифатида «Реал»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу ўз тасдиғини топмади.

Маълумот учун, Алфонсо жорий мавсум Бундеслигада 16 ўйинда майдонга тушган бўлса, ЕЧЛда 6та ўйин ўтказган. У 2019 йилдан буён Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар