Ўртоқлик ўйини. «Навбаҳор» Россия қуйи лигаси клубига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди
Суперлига янги мавсумига БААда тайёргарлик кўраётган «Навбаҳор» клуби йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик ўйинида Россия биринчи лигаси вакили «Родина»га қарши майдонга тушди.
Абу-Дабидаги ўйинда Сергей Лушан шогирдлари биринчи бўлимда 2та, 2-бўлимда эса 3та гол ўтказиб, йирик мағлубиятга учрашди – 0:5.
Эслатиб ўтамиз, уч кун аввал Наманган жамоаси Хорватиянинг «Вуковар-1991» жамоасига 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Ўртоқлик ўйини. 3 феврал
Родина (Россия) – Навбаҳор – 5:0
Голлар: Иван Тимшенко 17, 26, 53, Абдусаламов 50, Рейна 51.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар