Николо Заниоло — «Фиорентина» футболчиси
Николо Заниоло ижара асосида А Сериянинг бошқа клубига ўтди.
«Галатасарой» 25 ёшли яримҳимоячини «Аталанта»дан қайтариб, «Фиорентина»га ижарага берди.
Ижара қиймати — 3,2 млн евро. Флоренция клубида Заниолони 15,5 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор.
Яримҳимоячи мавсумнинг биринчи қисмида Бергамо клуби сафида 14 ўйинда 2 та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар