03.02.2025 22:10
1128
Теглар
«Милан» Феликсни «Челси»дан ижарага олмоқда

Жоау Феликс Италия А Сериясига кўчиб ўтиш арафасида.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Челси» Жоау Феликсни «Милан»га ижарага беришга рози бўлган, аммо келишувда сотиб олиш шарти киритилмайди. «Милан» португалиялик футболчининг маошини тўлиқ тўлайди. Ярим йиллик ижара учун 5 млн евро тўланади.

Феликс янги клуби учун тез орада тиббий текширувдан ўтади.

Маълумот учун, Феликс бу мавсум АПЛда 12 ўйин ўтказиб, битта гол уриб, битта ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар