Матиас Тел «Тоттенҳэм»га ижара асосида ўтмоқда
«Бавария» ҳужумчиси Матиас Тел «Тоттенҳэм»га ўтишни истамагани учун музокаралар бир муддат тўхтаб қолган бўлса-да, якунда у барибир Лондон клубига йўл оладиган бўлди.
Инсайдер Фабрицио Романога кўра, франциялик 19 ёшли ҳужумчи бўйича Мюнхен клуби Лондон жамоаси билан 60 миллион евролик келишувга яқин турганида Матиас «Тоттенҳэм»га ўтмаслигини маълум қилганди. Бугунги музокаралардан кейин у ижара асосида ва сотиб олиш шартисиз мавсум якунига қадар «Тоттенҳэм»га ижарага берилди.
Маълумот учун, Тел жорий мавсум Мюнхен клуби сафида Бундеслигада 8, ЕЧЛда эса 3та ўйинда майдонга тушган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар