03.02.2025 20:40
4484
Теглар
«Ман Сити» Нико Гонсалес учун «Порту»га 60 миллион евро тўлайди

«Манчестер Сити» раҳбарияти «Порту» яримҳимоячиси Нико Гонсалеснинг трансфер ишларини якунлаш арафасида.

CNN Portugal хабарига кўра, 23 ёшли яримҳимоячи бўйича музокаралар якуний палласига яқинлашмоқда. Томонлар келишувга эришиш арафасида турибди.

Қайд этилишича, «шаҳарликлар» Португалия клубига трансфер учун 60 миллион евро тўлайди. Бунгача манчестерликлар 40 млн евро таклиф қилган, «Порту» эса 60 млн евро сўраётган эди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, футболчи тез орада Англияга келиб, тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, трансфер учун «Порту»га тўланадиган 60 млн евро маблағнинг 40 фоизига «Барселона» эга чиқади. Каталония клуби 2024 йилда Никони 8,4 млн еврога «Порту»га сотиб, кейинги трансфернинг 40 фоиз қисмига эгалик қилиш ҳақида бандни келишувга киритганди.

Маълумот учун, Гонсалес жорий мавсум Португалия чемпионатида 17 ўйинда 5та гол ва 3та ассистга эришган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар