03.02.2025 15:45
5203
Теглар
Мактоминей – энг яхши ўйинчи, Лукакуда 6,7 балл, Шомуродовнинг ҳаракатлари – 6,6 баллга лойиқ топилди

А Серия 23-тури доирасида «Рома» турнир пешқадами «Наполи» билан дуранг (1:1) қайд этди. Учрашувдан кейин Sofascоre статистик портали ўйинчиларнинг ҳаракатларини баҳолади.

Римдаги ўйинда неаполликлар яримҳимоячиси Скотт Мактоминейнинг ўйини энг юқори баҳога лойиқ кўрилган – 7,7 балл ва у учрашувнинг энг яхши ўйинчисига айланган.

Римликлар сафида гол муаллифи Анхелино энг юқори – 7,6 баллга лойиқ топилган. Учрашувнинг асосий таркибда бошлаб, 80 дақиқа ҳаракат қилган Элдор Шомуродов катта ҳажмдаги ишни бажарган ўйинчилардан бири бўлди. Унинг ўйини 6,6 баллга баҳоланган бўлса, неаполликлар форварди Ромелу Лукаку Элдордан бироз юқори – 6,7 балл олган.

«Рома» - «Наполи» (1:1) ўйинидаги футболчиларнинг ўйини баҳолари (Sofascore талқини): 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар