Лисандро учун мавсум якунланди. «МЮ» ҳимоячисининг хочсимон пайлари узилган
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес мавсум охиригача сафдан чиқди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг TyC Sports’га таяниб хабар беришича, аргентиналик ҳимоячининг тизза хочсимон пайлари узилган. Лисандро «Кристал Пэлас»га қарши (0:2) ўйинда оғир жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.
Маълумот учун, 27 ёшли ҳимоячи жорий мавсум АПЛда 20 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар