03.02.2025 17:54
2616
Теглар
Харбин-2025: қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини 24 нафар атлет ҳимоя қилади

7-14 феврал кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Миллий Олимпия қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси мусобақада ўз тарихидаги энг катта таркиб — 6 спорт турида 24 нафар атлет билан иштирок этади.

Қишки Осиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон делегацияси аъзолари:

Шорт-трек: Даниил Ейбог ва Денис Айрапетянц;

Конкида югуриш: Данила Семериков;

Тоғ чанғиси: Медет Назаров, Арман Гаюпов, Никита Горковский, Сабина Режепова, Валерия Ковалёва, Ксения Григорева, Мария Морозова;

Чанғи алпинизми: Моҳинур Аралова, Феруза Бобоқулова, Эъзоза Шаймарданова, Асила Шойимова, Жасур Шамсиддинов, Мақсудхон Акобиров, Шоҳруҳ Сардоров, Эъзозбек Хушвақтов.

Фигурали учиш: Екатерина Гейниш, Дмитрий Чигирев, Нигинабону Жамолиддинова, Севинч Раҳимова;

Биатлон: Ролан Раимқулов, Дилмурод Абдураҳмонов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар