Элит Осиё Чемпионлар Лигасида муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлган «Ан Наср» 7-турда «Ал Васл» дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди.
Роналду дублга эришиб, фаолиятидаги голларини 923 тага етказиб олди. Риёд клуби сафида «Астон Вилла»дан деярли 90 млн еврога сотиб олинган Жон Дуран дебют қилди.
«Ан Наср» очколарини 16 тага етказиб, 2-ўриндаги «Ал Ҳилол»га етиб олди. БАА жамоаси 11 очко билан 5-поғонада қолди.
Элит ОЧЛ. 7-тур
Ан Наср (Саудия Арабистони) — Ал Васл (БАА) 4:0
3 феврал, «King Saud University»
Голлар: Ал Ҳасан (25), Роналду (44 пеналти, 78), Ал Фатил (88).
Ан Наср – Бенто, Бушал (Ан Нажи, 73), Лажами, Симакан (Ал Фатил, 81), Ал Ғаннам, Мане, Брозович, Ал Ҳасан (Яхья, 89), Анжело Габриэл (Ас Сулайҳим, 74), Роналду (Ғариб, 81), Дуран.
Ал Васл – Знити, Ҳамис (Ал Муҳайри, 89), Жума (Ал Ясси, 46), Перес, Чон Син Ҳён, Буфтини, Хименес, Сидибе, Фабио Лима, Жоао Педро (Кайо, 69), Солиҳ (Алмейда, 89).
Огоҳлантиришлар: Фабио Лима (7), Лажами (14), Хименес (40).