Элит Чемпионлар лигаси 7-тури доирасида В гуруҳида (Ғарб минтақа) учта ўйин бўлиб ўтди.
Эроннинг «Истиқлол» клуби Жоэл Кожо турнирдаги дебютини амалга оширган баҳсда Ироқнинг «Аш Шорта» клуби билан дуранг қайд этди – 1:1. Форсларнинг голига 4-дақиқада Кожо муаллифлик қилди.
Гуруҳ босқич баҳслари якунига яна битта тур қолган бир пайтда «Истиқлол» 6 очко билан 1/8 финалга йўлланма берадиган саккизликда бораётган бўлса, «Ал Айн» (2 очко) ва «Аш Шорта» (3 очко) клубларида кейинги босқичга чиқиш учун имконият қолмади. «Ал Аҳли» 19 очко билан гуруда 1-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, «Пахтакор» (4 очко) эртага «Ал Ғарафа» меҳмони бўлади.
Элит Чемпионлар лигаси. 7-тур
Ал Айн (БАА) – Ар Райян (Қатар) – 1:2
Голлар: Ромеро 42 – Ҳассан 50, Гедес 75
Истиқлол (Эрон) – Аш Шорта (Ироқ) – 1:1
Голлар: Жоэл Кожо 4 – Реван Амин 49.
Ас Садд (Қатар) – Ал Аҳли (С.Арабистони) – 1:3
Голлар: Акрам Афиф 1 – Фирмино 10, Ибаньез 39, Риёд Маҳрез 81.
Турнир жадвали: