03.02.2025 14:18
1424
Теглар
Диёра Келдиёрова халқаро дзюдо федерацияси томонидан «Йил воқеийлиги» мукофотини қўлга киритди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бир қатор номинацияларда 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқлади. 

Ўзбекистон вакили, Париж Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова «Йил воқеийлиги» номинацияда ғолиб деб топилди. Унинг Ута Абени мағлуб этган вазияти энг кўп овоз олди. 

Келдиёрованинг устози Марко Спиттка эса йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи сифатида эътироф этилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар