03.02.2025 11:35
2532
Теглар
Артета 5:1дан сўнг: «Бундай ғалабага эришиш учун кўп нарса сизнинг фойдангизга бўлиши керак»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 24-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (5:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйин пайтида ҳис-туйғуларим бошқача эди. Биз учун ажойиб кун, айниқса, бундай даражадаги рақибни енгганимизни ҳисобга олсак. 

Агрессив ҳаракат қилдик. Ғалаба қозониш истагингиз кучли бўлса ҳам, «шаҳарликлар»га қарши ўйинда сабрли бўлиш керак. Баъзи ҳолатларда бироз омадимиз келди. 

Бундай ғалаба учун кўп нарса сизнинг фойдангизга бўлиши керак. Биринчидан, стадионда ақл бовар қилмайдиган муҳит муҳим, бундай атмосферада бирор дақиқани бекорга сарфламадик. Бундай вазиятда жамоанинг ўзига ишончи ортади, рақибда эса муаммолар бўлади. Келажакда бу бизга кўп ёрдам беради», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар