Матеус Куня «Вулверҳэмптон» билан шартномасини узайтирди
Матеус Куня «Вулверҳэмптон»даги фаолиятини давом эттиради.
Бразилиялик ҳужумчи «бўрилар» билан келишувни 2029 йил ёзигача узайтирди.
Янги битимда футболчининг ёзда бошқа клубга кета олиши учун товон пули белгиланган.
Аввалроқ 25 ёшли ҳужумчига «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» қизиқаётгани хабар қилинганди.
Куня бу мавсумда АПЛда 23 ўйинда 11 гол ва 4 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар