Англия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Арсенал» ўз майдонида «Манчестер Сити» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эдегер, Парти, Люис-Скелли, Ҳавертц ва Нванерининг голларига Ҳоланд бир бор жавоб берди.
Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
Эътиборлиси, Гвардиола қаторасига 5-ўйинда шогирди Артетани мағлуб этолмади.
Лондон клуби очколарини 50 тага етказиб, 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Ливерпул»ни (56) таъқиб қилишда давом этмоқда. «Сити» 41 очко билан 4-поғонада қолди.
АПЛ. 24-тур
Арсенал — Манчестер Сити 5:1
2 феврал, «Эмирейтс»
Голлар: Эдегор (2), Парти (56), Люис-Скелли (62), Ҳавертц (76), Нванери (90+3) — Ҳоланд (55).
Арсенал – Райя, Габриэл, Салиба, Люис-Скелли (Калафиори, 90), Тимбер, Райс, Парти, Эдегор (Мерино, 84), Троссар (Нванери, 84), Ҳавертц (Стерлинг, 90), Мартинелли.
Манчестер Сити – Ортега, Гвардиол, Стоунз, Аканжи, Матеуш Нунеш, Ковачич, Бернарду Силва, Савио, Мармуш (де Брюйне, 72), Фоден (Макати, 72), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Тимбер (25), Эдегор (71).