«Тоттенҳэм» Гарначо билан қизиқмоқда. «МЮ» уни 72 млн еврога сотиши мумкин
«МЮ» вингери Алехандро Гарначо қишки трансфер ойнасида жамоа сафини тарк этиши мумкин.
Daily Mail хабарига кўра, «Тоттенҳэм» клуби «Манчестер Юнайтед» билан алоқага чиқиб, аргентиналик вингер Алехандро Гарначо трансфери борасида маълумот олган. «Қизил иблислар» футболчини тахминан 72 млн евро эвазига сотишга тайёр. Лондонликлар ушбу таклифни «Бавария» ҳужумчиси Матис Телни сотиб олиш режаси барбод бўлгандан сўнг билдирган.
Гарначо жорий мавсумда барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 6 та ассист қайд этди. Унинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача давом этади. Transfermarkt маълумотига кўра, 19 ёшли футболчининг бозор қиймати 50 млн евро.
Аввалроқ, Гарначога «Наполи» ва «Челси» қизиқиш билдирганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар