«Насаф» Дилшод Комилов билан хайрлашди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Дилшод Комилов «Насаф»ни тарк этди.
«Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида жамоамизга келиб қўшилган иқтидорли ҳимоячи Дилшод Комилов жамоамизни тарк этди. Футболчининг кейинги фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз. Барчаси учун раҳмат, Дилшод!», - дейилади клуб хабарида.
Аввалроқ, Tribuna.uz Қарши жамоаси Умар Эшмуродовни ортга қайтаргач, Дилшод Комилов билан хайрлашишга қарор қилгани ва ушбу ҳимоячи ҳозирда «Қизилқум» билан музокара ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар