02.02.2025 02:56
3622
Теглар
Ла Лига. «Реал» Каталонияда 85-дақиқада гол ўтказиб, «Эспанёл»га мағлуб бўлди

Ла Лига 22-тури доирасида «Реал» кутилмаган мағлубиятга учради.

Турнир пешқадами Каталонияда мусобақа аутсайдерларидан бири бўлиб турган «Эспанёл» меҳмони бўлиб, ўйин давомида қатор голли вазиятларни қўлдан чиқарди. Қолаверса, 14-дақиқада Рюдигер жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Баҳснинг кулминацион воқеаларидан бири 60-дақиқада рўй бериб, Мбаппега нисбатан қўполлиги учун майдондан четлатилмаган Ромеро 85-дақиқада қарши ҳужумда ҳисобни очиб, стадионни ларзага келтирди – 1:0.

Шу тариқа, «Эспанёл» очкосини 23тага етказиб, 17-ўринга кўтарилди, «Реал» эса мавсумдаги 3-мағлубиятни қабул қилиб, 49 очко билан 1-ўринда қолди.

Ла Лига. 22-тур

Эспанёл – Реал Мадрид 1:0

Гол: 1:0 – 85 Ромеро.

Эспанёл – Гарсия, Ромеро, Кабрера, Кумбула, Эль-Хилали, Гонсалес (Рока, 66), Лосано, Пуадо (Калеро, 83), Крал, Каррерас (Техеро, 67), Фернандес (Велис, 73).

Реал Мадрид – Куртуа, Фран Гарсия, Рюдигер (Асенсио, 15), Тчуамени, Васкес (Браим Диас, 87), Вальверде, Себальос (Модрич, 80), Беллингем, Винисиус Жуниор, Родриго, Мбаппе.

Огоҳлантириш: Ромеро (61).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар