01.02.2025 02:57
1265
Теглар
Саудия пролигаси. Шукуров энг юқори балл олган ўйинда «Ал Файҳа» дуранг қайд этди, «Ал Ҳилол»да 4:0

Саудия Арабистони чемпионатида 18-тур баҳслари бошланди. 

«Ал Файҳа» (16, 13-ўрин) ўз майдонида «Ат Таъавун»ни (24, 9-ўрин) қабул қилиб, голсиз дуранг қайд этди. Мезбонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров тўлиқ ҳаракат қилиб, энг юқори балл (7,7) олган футболчи бўлди. 

Пешқадам «Ал Ҳилол» (46) «Ал Аҳдуд» (15, 14-ўрин) дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритган бўлса, Жеррардни истеъфога чиқарган «Ал Иттифоқ» (22, 10-ўрин) «Аш Шабоб»дан (29, 6-ўрин) устун келди. 

Саудия пролигаси. 18-тур. 31 январ

Ал Файҳа — Ат Таъавун 0:0

Ал Ҳилол — Ал Аҳдуд 4:0

Голлар: Кайо Сезар (4), Милинкович-Савич (43), Леонардо (45+2, 55).

Ал Иттифоқ — Аш Шабоб 3:1

Голлар: Вейналду (35, 90+11), Коста (43) — Ҳамидуллоҳ (40).

Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Ҳамидуллоҳ (75).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар