Саид Бинраҳма Саудиянинг 2-дивизион клубига ўтди
Саид Бинраҳма мавсумнинг иккинчи қисмини «Неом» клубида ўтказади.
Саудия чемпионатининг 2-дивизионида ўйнайдиган жамоа «Лион»нинг 29 ёшли яримҳимоячисии ижарага олди. Агар клуб мавсум сўнгида юқори дивизионга йўлланма қўлга киритса, жазоирлик футболчи 12+3 млн еврога сотиб олинади.
Маълумот учун, «Неом» Саудия биринчи лигасида 18-турдан сўнг 37 очко тўплаб, пеқадамлик қилмоқда.
Бинраҳма бу мавсумда Лига 1да 13 та баҳсда майдонга тушиб, 1 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар