31.01.2025 17:41
1568
Теглар
«Рома» «Порту»га қарши ўйнайди – Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди

Бугун, 31 январ куни УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Элдор Шомуродов тўп сураётган «Рома» 1/8 финал босқичига ўтиш ўйинида «Порту»га қарши икки ўйинда иштирок этади.

Европа лигаси. Плей-офф ўтиш ўйинлари

«Твенте» — «Буде-Глимт» (Ғолиб «Олимпиакос» ёки «Рейнжерс» билан ўйнайди);

«Фенербахче» — «Андерлехт» (Ғолиб «Олимпиакос» ёки «Рейнджерс» билан ўйнайди);

«Юнион» — «Аякс» (Ғолиб «Лион» ёки «Айнтрахт» билан ўйнайди);

ПАОК — ФКСБ (Ғолиб «Лион» ёки «Айнтрахт» билан ўйнайди);

АЗ — «Галатасарой» (Ғолиб «Манчестер Юнайтед» ёки «Тоттенҳэм» билан ўйнайди);

«Мидтьюлланд» — «Реал Сосиедад» (Ғолиб «Манчестер Юнайтед» ёки «Тоттенхэм» билан ўйнайди);

«Ференцварош» — «Виктория» Плзен (Ғолиб «Лацио» ёки «Атлетик» билан ўйнайди);

«Порту» — «Рома» (Ғолиб «Лацио» ёки «Атлетик» билан ўйнайди).

Маълумот учун, биринчи ўйинлар 13 февралда, жавоб ўйинлари эса 20 февралда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар