31.01.2025 09:49
1276
Теглар
«Ренн» Сампаолини истеъфога чиқариб, янги мураббийни эълон қилди

Хорхе Сампаоли «Ренн»ни тарк этди.

Франция клуби ўзаро келишувга кўра 64 ёшли мутахассис билан ҳамкорлик тўхтатилганини эълон қилди.

Аргентиналик мураббий 2024 йил ноябр ойида жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллаганди. Унинг раҳбарлигида «Ренн» 10 ўйинда 3 бор ғалаба қозонди ва 7 марта ютқазди. Жамоа 5 та баҳсдан бери фақат мағлуб бўлмоқда. 

Мавсум охиригача жамоани Ҳабиб Бейе бошқарадиган бўлди. Маълум мақсадларга эришилганда, шартнома бир йилга узайтирилиши мумкин. 

«Ренн» Лига 1да 19 ўйинда 17 очко тўплаб, 16-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар