Бугун, 31 январ куни УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди.
ЕЧЛ. Ўтиш ўйинлари жуфтликлари:
«Брюгге» — «Аталанта» (Ғолиб «Лилл» ёки «Астон Вилла» билан ўйнайди);
«Спортинг» — «Боруссия» Дортмунд (Ғолиб «Лилл» ёки «Астон Вилла» билан ўйнайди);
«Манчестер Сити» — «Реал» (Ғолиб «Атлетико» ёки «Байер» билан ўйнайди);
«Селтик» — «Бавария» (Ғолиб «Атлетико» ёки «Байер» билан ўйнайди);
«Ювентус» — ПСВ (Ғолиб «Арсенал» ёки «Интер» билан ўйнайди);
«Фейеноорд» — «Милан» (Ғолиб «Арсенал» ёки «Интер» билан ўйнайди);
«Брест» — «ПСЖ» (Ғолиб «Ливерпул» ёки «Барселона» билан ўйнайди);
«Монако» — «Бенфика» (Ғолиб «Ливерпул» ёки «Барселона» билан ўйнайди).
Биринчи ўйинлар 11-12 февралда, жавоб ўйинлари эса 18-19 февралда ўтказилади.
УЕФА ўйинларнинг аниқ кунлари ва соатлари кўрсатилган тақвимни яқин вақтлар ичида эълон қилади.
Янги форматга кўра, плей-оффда жамоалар ўз биринчилиги вакиллари билан, шунингдек, гуруҳ босқичида ўйнаган рақиблари билан ҳам дуч келиши мумкин.