Marca: «Ал Ҳилол» Родриго учун «Реал»га 100 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр
Маrca Родригога бўлган жиддий таклиф ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, Неймарга ўринбосар қидираётган «Ал Ҳилол» душанба куни «Реал» вингери билан боғланган.
Саудия чемпиони 24 ёшли бразилиялик учун Мадрид клубига 100 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр. Футболчининг ўзига ҳам юқори маош таклиф қилинмоқда.
«Ал Ҳилол» Родригони Саудия лигаси тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчилардан бирига айлантирмоқчи. Шунингдек, келишув амалга ошса, вингер 2034 йилги жаҳон чемпионатининг юзига айланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар