Эрон Про лигаси. Юсупов пеналтини қайтарган баҳсда «Фулад» «Персеполис» билан дуранг қайд этди
Эрон чемпионати 18-тури доирасида «Фулад» ўз майдонида «Персеполис»ни қабул қилди.
Учрашувда мезбонлар сафида Ўткир Юсупов асосий таркибдан ўрин олган бўлса, меҳмонлар сафида Остон Ўрунов жароҳати сабабли майдонга тушмади.
«Фулад» сафида ўзбекистонлик дарвозабон Ўткир Юсупов жамоаси дарвозаси томон белгиланган пеналтини қайтариб, ўйин қаҳрамонларидан бирига айланди. Ўйинда дуранг қайд этилди – 1:1.
Ушбу бир очко эвазига «Фулад» 35 очко билан 3-ўринда бораётган бўлса, «Персеполис» 34 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Эрон Про лигаси. 19-тур
Фулад – Персеполис – 1:1
Голлар: Абулфазлзода Аттор 78 – Иссо Алекасир 39.
Фойдаланилмаган пеналти: Али Алипур (9, дарвозабон)
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар