«Шомуродов қолади» — Раниери ўзбекистонлик ҳужумчининг қишда «Рома»ни тарк этмаслигини маълум қилди
«Рома» бош мураббийи Клаудио Раниери Европа Лигаси 8-туридан ўрин олган «Айнтрахт»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг Элдор Шомуродовнинг клубдаги келажагига ойдинлик киритди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи беллашувда 67-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 69-дақиқада гол урди ва жамоасининг плей-оффга чиқишига ҳисса қўшди.
«Шомуродовга биз билан қолишини айтдим. Ҳамма Элдорни яхши кўради, мухлислар уни ёқтиришади, чунки у доимо борини беради.
Мен эса ундан доимо ғазабланаман. Шунинг учун унга: «Агар кетсанг, кимга жаҳл қиламан?» деб айтдим», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Roma Press.
Аввалроқ 29 ёшли Шомуродов ижара асосида «Венеция»га ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар