30.01.2025 10:06
6270
Пеп «Реал» ёки «Бавария»га дуч келиши ҳақида: «Бири — ЕЧЛ қироли, бошқаси — қироллар ичида иккинчи ё учинчиси»

Пеп Гвардиола «Реал» ёки «Бавария» учун муаммо бўлишга тайёр. 

«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси 1/16 финалида ё Мадрид ёки Мюнхен клуби билан ўйнайди. Буниси 31 январ кунги қуръада маълум бўлади. 

«Реал» ёки «Бавария». Бири — турнир қироли, бошқаси — қироллар ичида иккинчи ёки учинчиси. 

Ўйингача 2 ҳафта бор. Кўп футболчиларимиз сафга қайтган бўлишади. Ишончим комилки, биз «Реал» ёки «Бавария»га муаммолар ярата оламиз. Нимадир қила олишимизга аминман, чунки ўйинчиларим ўзига хос. Биз ҳаракат қиламиз», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради City Xtra.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар