Мирко Еличич - «Олимпик» бош мураббийи этиб тайинланди
Янги мавсумни Пролигада ўтказадиган «Олимпик» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлди.
Клуб «Металлург»нинг ўрнига Суперлигада иштирок этишдан бош тортгач, жамоа бош мураббий Денис Коростиченко ва бир қатор ўйинчилар билан хайрлашилганди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, тажрибали мутахассис, австралиялик Мирко Еличич «Олимпик»нинг янги бош мураббийига айланган.
«59 ёшли мураббий бу йил жамоамизни бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушади. Еличич мураббий сифатида 3 маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган», - дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил илк бор Про лигада қатнашган «Олимпик» 2022 йилдан буён Суперлигада иштирок этаётганди. Жамоа ўтган мавсумни 12-ўринда якунлаб, плей-оффда «Металлург»га ютқазганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар