30.01.2025 10:52
1750
Теглар
Манба: Нико Ковач — «Боруссия Д» бош мураббийи

Нико Ковач «Боруссия»ни бошқаради.

Хорватиялик 53 ёшли мутахассис Дортмунд клубининг бош мураббийи этиб тайинланишга яқин, дея хабар беради Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг. 

Томонлар 2026 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олишди. 

Аввалроқ Ковач «Айнтрахт», «Бавария» ва «Монако»да ишлаган. Унинг сўнгги клуби «Волфсбург» эди. 

«Боруссия» аввалроқ Нури Шаҳинни истеъфога чиқарганди. Жамоа Бундеслигада 11-ўринни эгаллаб турибди, ЕЧЛда эса 1/16 финалга чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар