Гвардиола ва Артета – Премьер-лигада ой лауреатига номзод мураббийлар орасида
Англия Премьер-лигаси расмий сайти январ ойи якунларига кўра, ой лауреати бўлишга номзод мураббийлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, январ ойининг энг яхши мураббийи соврини учун 4 нафар мутахассис даъвогарлик қилмоқда. Булар:
Пеп Гвардиола («Ман Сити») – 3 ғалаба ва бир дуранг;
Микел Артета («Арсенал») – 3 ғалаба, 2 дуранг;
Эдди Ҳау («Нюкасл») – 3 ғалаба ва бир мағлубият;
Андони Ираола («Борнмут») – 3 ғалаба ва бир дуранг.
Маълумот учун, ғолиб номи овоз бериш орқали аниқланади, унда мухлислар ва экспертлар иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида «Ливерпул» бош мураббийи Арне Слотт ва жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ой лауреатлари деб топилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар