30.01.2025 13:34
1233
Теглар
«Боруссия Д» Ковачнинг бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди

Нико Ковач «Боруссия» бош мураббийига айланди. 

Берлинда хорватияликлар оиласида туғилган 53 ёшли мутахассис Дортмунд клуби билан 2026 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. 

Ковач фаолияти давомида «Айнтрахт», «Бавария» ва «Монако»да ишлаган. Унинг сўнгги клуби «Волфсбург» эди. 

Аввалроқ «Боруссия» Нури Шаҳинни истеъфога чиқарганди. Жамоа Бундеслигада 11-ўринни эгаллаб турибди, ЕЧЛда эса 1/16 финалга чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар