«Барселона» Педри билан шартномани 2030 йилгача узайтирганини эълон қилди
Педри «Барселона» билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда каталон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
22 ёшли яримҳимоячи билан янги келишув 2030 йилгача мўлжалланган.
Педри 2020 йилдан буён «Барселона» сафида фаолият юритмоқда. У «кўк-анорранглилар» сафида 2022/23 йилги мавсумда Испания чемпионлигини қўлга киритганди.
Маълумот учун, Педри жорий мавсум Ла Лигада 20 ўйинда 4та гол ва 2та ассист қайд этган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар