30.01.2025 10:56
4501
«Арсенал» Уоткинс учун 60 млн фунт таклиф қилиб, 7 дақиқада рад жавобини олди

«Арсенал» Олли Уоткинс билан шартнома имзолай олмади. 

Лондон клуби 29 ёшли ҳужумчи учун «Астон Вилла»га 60 млн фунт таклиф қилди, деб хабар беради Фабрицио Романо. 

Бироқ бирмингҳэмликлар 7 дақиқада рад жавобини беришди, чунки жамоа Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг ҳал қилувчи ўйини арафасида турганди. 

Бу мавсумда Уоткинс АПЛда 23 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар