«Ан Наср» 77 млн евро эвазига Жон Дуранни сотиб олмоқда
Жон Дуран «Ан Наср» футболчисига айланади.
Фабрицио Романо хабарига кўра, «Астон Вилла» ҳужумчиси бугун, 30 январ куни Лондонда янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади.
Клублар 21 ёшли футболчини 77 миллион евро а бонуслар эвазига трансфер қилиш бўйича келишувга эришди.
Инсайдер Бен Жейкобснинг ёзишича, трансфер қиймати қўшимча тўловлар билан 90 млн еврога етиши мумкин.
«Ал Наср» колумбиялик форвард билан 5,5 йиллик шартнома тузади.
Аввалроқ Риёд клуби «Байер»дан Виктор Бонифасени сотиб олишга яқинлиги хабар қилинганди, аммо якунда келишув бекор бўлган.
Дуран бу мавсумда АПЛда 20 ўйинда 7 гол урган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар