30.01.2025 18:48
1453
Теглар
Ҳаким Зиёш – «Дуҳайл» клуби футболчиси

Марокаш миллий жамоаси ўйинчиси Ҳаким Зиёш фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Бугун «Галатасарой» билан амалдаги келишувини расман бекор қилган Ҳаким Зиёш Туркиядан Қатарфга етиб бориб, «Дуҳайл» билан шартнома имзолади. У янги жамоасида 93-рақам остида тўп суради.

Аввалроқ, Туркия клуби ўзаро келишувга кўра 31 ёшли вингер билан шартнома бекор қилинганини эълон қилганди.

Марокашлик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 11 та ўйин ўтказиб, 1 та голга ассистентлик қилганди.

Маълумот учун, Ҳаким «Челси», «Аякс», «Твенте» ва «Херенвен» клубларида тўп сурган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар