29.01.2025 22:19
7853
Теглар
Zoʻr TV АПЛ доирасидаги «Манчестер Сити» ўйинларини намойиш этади – манба

«Манчестер Сити» клубининг Англия Премьер-лигасидаги ўйинлари Ўзбекистонда ҳам намойиш этилиши кутилмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов АПЛга кўчиб ўтгач, «Zoʻr TV» телеканали Премьер-лига ўйинларини Ўзбекистонда намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритгани айтилмоқда. Шарҳловчи Отабек Жўраевнинг телеграм каналида маълум қилишича, Ўзбекистонда Англия Премьер-лигаси тур доирасидаги иккита ўйини намойиш қилинади.

«Zoʻr TV» АПЛ доирасидаги Абдуқодир Ҳусанов иштирокидаги ўйинларни намойиш этади!

Биринчи ўйин тушунарли, бу – «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйин. Иккинчиси эса «Ливерпул», «Арсенал», «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенҳем» ёки бошқа инглиз бренди иштирокидаги ўйин» - дея ёзилади ЎзМТРК шарҳловчисининг хабарида.

Маълумот учун, ушбу телеканал ҳозирга қадар Ла Лига ва ЕЧЛ доирасида ҳафтада иккитадан ўйинни намойиш этиб келаётган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар