29.01.2025 21:13
1489
Теглар
Жеррард «Ал-Иттифоқ»дан истеъфога чиқишга яқин

Стивен Жеррарднинг Саудия Арабистони чемпионатидаги мураббийлик фаолияти якунланмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Ал-Иттифоқ» клуби тез орада англиялик мураббийни истеъфога чиқаради. Даммам клуб сўнгги турда аутсайдерлардан бири «Ал-Ваҳда»ни мағлуб (2:2) эта олмагач, раҳбарият Жеррард билан хайрлашишга қарор қилган. Томонлар тез орада келишувни ўзаро бекор қилади.

Маълумот учун, «Ал-Иттифоқ» 17-турдан кейин 19 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар