29.01.2025 20:37
811
Теглар
Ўртоқлик ўйини. ОКМК Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади

Суперлига-2024 кумуш медали соҳиби ОКМК жамоаси Дубайда навбатдаги ўртоқлик ўйинини Қозоғистоннинг «Ордабаси» жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда қозоқлар ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Али Абдураҳмоновнинг голи Олмалиқ жамоасига дуранг натижани келтирди – 1:1.

Ўртоқлик ўйини.

ОКМК - «Ордабаси» (Қозоғистон) 1:1

Голлар: Али Абдураҳмонов 60 – Зикрилло Султаниязов 33

ОКМК: Ҳумоюншоҳ Сайётов, Аҳмадилло Муқумжонов, Сардор Раҳмонов, Миржамол Қосимов, Хуршид Ғиёсов, Элдор Бегимов, Ойбек Рустамов, Ислом Тўхтахўжаев, Арихиро Сентоку, Нодир Абдураззоқов, Асад Собиржонов.

Захира: Жавоҳир Илёсов, Дилшод Ёқубов, Гиорги Папава, Дилшод Аҳмадалиев, Азиз Баҳромов, Наоаки Сенага, Саидафзал Аҳроров, Акбар Ўктамов, Аброр Каримов. Али Абдураҳмонов, Аброр Саримсоқов, Аслбек Айсаров.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар