Роналду «Ан Наср»га Каземирони сотиб олишни маслаҳат берди
Криштиану Роналду Каземирони «Ан Наср»да кўришни истамоқда. Улар илгари «Реал» ва «МЮ»да жамоадош бўлишган.
Daily Star хабарига кўра, португалиялик форвард клубига Каземирони трансфер ойнаси ёпилгунича сотиб олишга ҳаракат қилишни маслаҳат берган.
Бразилиялик таянч яримҳимоячисининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. У бу мавсум барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар