2025 йилда Суперлига чемпионлигини мақсад қилган «Нефтчи» клуби трансфер ойнасидаги навбатдаги трансферини эълон қилди.
«Нефтчи» жамоаси селекция ишлари жараёнини доимгидек фаол тарзда давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти бугун навбатдаги трансфер келишувини амалга оширди.
Жамоамиз Ўзбекистон олимпия жамоасининг асосий футболчиси бўлган чап қанот ҳимоясида ҳаракатланадиган Иброҳимхалил Йўлдошев билан 1 йиллик шартнома имзолади», - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Келишув имзоланаётганда клуб менежери Жаъфар Ирисметов ва футболчининг агенти Қаҳҳор Мўминов иштирок этган.
Маълумот учун, футболчи ўтган мавсумни Қозоғистон чемпиони бўлган «Қайрат» жамоасида ўтказган. Ҳуқуқий жиҳатдан Россиянинг «Пари НН» клубига тегишли бўлган футболчи жамоамизга эркин агент мақомида келиб қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, ПФЛ Фарғона клубига ўтган йилги қарздорликлар сабабли трансфер тақиқи қўйган бўлса-да. «Нефтчи» клуби бир қатор трансферларни эълон қилишда давом этмоқда.