Левандовски 12-бор Полшада йил футболчиси деб топилди
Роберт Левандовски 12-бор Полшанинг энг яхши футболчиси бўлди.
«Барселона»нинг 36 ёшли ҳужумчиси 2024 йил якунларига кўра ўз мамлакатининг энг яхши ўйинчисига айланди.
Мукофот 1973 йилдан бери топширилади. Роберт биринчи марта 2011 йилда энг яхши деб тан олинган ва шундан кейин атиги 2 марта лауреат бўлмади.
2018 йилда дарвозабон Лукаш Фабиански («Вест Ҳэм») ва 2023 йилда яримҳимоячи Петр Зелински (ўша пайтда «Наполи»да ўйнарди, ҳозир «Интер» футболчиси) совринни қўлга киритган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар