Флик: «Ла Лига — «Барса» ютиши мумкин бўлган энг асосий турнир. ЕЧЛда ғолиб чиқиш қийин»
Ҳанс-Дитер Флик «Барселона» учун мусобақаларнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
Бугун, 29 январ куни каталонияликлар Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи сўнгги турида «Аталанта»ни қабул қилади. Жамоа 7 ўйинда 18 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллаб турибди.
«Мен учун Ла Лига — «Барселона» ғалаба қозониши мумкин бўлган энг муҳим турнир. Биз унга бутун мавсум давомида интиламиз. Нима бўлишини кўрамиз.
Суперкубок, Испания кубоги ёки Чемпионлар Лигаси ҳам биз ютишни истаган турнирлардир. Аммо ЕЧЛда ғалаба қозониш қийин, чунки кучли жамоалар кўп.
«Аталанта» устидан ғалаба қозонишни ва ушбу босқичда энг яхши ўринни эгаллашни истаймиз», — дея немис мутахассисининг сўзларини келтиради AS.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар