29.01.2025 12:27
2471
Теглар
Бразилияда ҳакамнинг қулоғига ҳашарот кириб кетиши сабаб ўйин тўхтатилди

Бразилияда ҳакамнинг қулоғига ҳашарот кириши туфайли ўйин тўхтатилди. 

Сан-Паулу штатида 4-дивизион жамоалари «Барретос» ва «Жабакуара» ўртасидаги баҳснинг қўшиб берилган дақиқаларида мезбонлар тўп киритишди ва ўша вақтда бош ҳакам Винисиус Динис Камаргонинг қулоғига ҳашарот учиб кирди.

Бош ҳакамга ёрдам бериш тахминан 10 дақиқа давом этди. Унинг ўрнига тўртинчи ҳакам Хосе Луис Миранда тушди. Ўйин давом эттирилгач, «Барретос» яна бир тўп киритди ва ҳисобни 2:0га етказди. 

Учрашув протоколида ёзилишича, Камарго шифохонага юборилган ва докторлар ҳашаротни ҳакамнинг қулоғидан олиб ташлашган. Зарур текширувлардан сўнг ҳакамга ишга қайтишга рухсат берилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар