Беллингҳэм — Ла Лигада январ ойининг энг яхши ёш футболчиси
Жуд Беллингҳэм январ ойида Ла Лигадаги энг яхши ёш ўйинчи деб топилди.
«Реал» яримҳимоячиси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ойнинг энг яхши ўйинчиси мукофотига сазовор бўлди. Ўтган ой мадридликларнинг бошқа бир ҳавбеки Арда Гулер ушбу совринни қўлга киритганди.
Январ ойидаги номзодлар орасида Хави Герра Морено («Валенсия»), Хесус Родригес («Бетис»), Коба Да Коста («Хетафе») ва Илайш Мориба («Селта») ҳам бор эди.
Беллингҳэм бу ойда Ла Лиганинг 3 ўйинида 1 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар