29.01.2025 14:05
7307
Теглар
Балде «Аталанта» билан ўйин олдидан: «Гасперини? Қайси футболчини сўраяпсиз? Уни танимайман»

«Барселона» ҳимоячиси Алекс Балде «Аталанта» бош мураббийи Жан-Перо Гасперинини танимаслиги маълум бўлди. 

Каталония клубининг бергамоликларга қарши Чемпионлар Лигаси ўйинидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида ҳимоячидан рақиб устози ҳақида сўрашди. 

«Ким у? Қайси футболчи ҳақида сўраяпсиз? Мураббийми? Ростини айтсам, уни билмайман. Нима дейишни билмайман. Уни танимайман», — деди «Барселона» ҳимоячиси. 

«Барселона» — «Аталанта» ўйини бугун, 29 январ куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 30 январга ўтганда — 01:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар