«Ан Наср» «Байер» ҳужумчисини 60 млн еврога сотиб олмоқда
«Байер» ҳужумчиси Виктор Бонифасе Криштиану Роналдунинг жамоадошига айланишга яқин.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, «Ан Наср» ҳужумчини 60 млн евродан кўпроққа сотиб олиш бўйича оғзаки келишувга эришди. Нигериялик футболчининг Саудиядаги маоши солиқлардан ташқари бир мавсум учун 15 млн евро бўлади.
Хабар қилинишича, 24 ёшли форвард янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтган.
Ушбу мавсумда Бонифасе Бундеслигада 10 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар