29.01.2025 19:16
1800
Теглар
1 феврал куни Суперлига янги мавсумига қуръа ташланади

Суперлига мавсуми 7 март куни старт олиши режалаштирилган. Лига унинг тўлиқ иштирокчилари ва клублар қайси стадиондан қай тартибда фойдаланиши масаласида иш олиб боришига тўғри келди. 

Мусобақага қуръа ташлаш маросими 1 феврал куни соат 18:00 да старт олади ва у «Футбол ТВ» орқали жонли эфирга олиб чиқилади. 

Қуръа жараёнида ПФЛ қуйидаги кетма-кетликни инобатга олади:

а) мавсум стартини ўз майдонида бошламаслиги, бироқ кейинчалик бошқа стадионга кўчиб ўтиши катта эҳтимол бўлган клублар;

b) бир стадиондан фойдаланиши кўзда тутилган ва шундан келиб чиқиб жуфтлик ҳосил қилган клублар;

d) жуфтлик ҳосил қилмаган клублар. 

Лига мутахассислари қуръа ва унинг қолган масалаларини жонли эфирда тушунтириб бериши кўзда тутилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар