28.01.2025 05:19
2272
Теглар
«Ювентус» Хави билан норасмий музокаралар ўтказди

«Ювентус» Хавига қизиқиш билдирмоқда.

Турин клуби норасмий музокаралар учун «Барселона»нинг собиқ бош мураббийи билан боғланди, дея хабар беради LʼEquipe. 

Яқин келажакда Тиаго Моттанинг ишдан бўшатилиши иложсиз. Таъкидланишича, Хави билан музокара орқали «Ювентус» мураббийлар бозорида очиқлигини намойиш этмоқда.

Хави 2024 йил май ойида «Барселона»дан ишдан бўшатилгандан бери ишсиз.

Айни пайтда «Ювентус» А Серияда 5-ўринни эгаллаб турибди, жамоа 22 ўйинда 37 очко тўплади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар