«Ювентус» Данило билан шартномани бекор қилди. Ҳимоячи ватанига қайтмоқда
«Ювентус» ва Данило шартномани бекор қилишди.
Клуб буни расман эълон қилди: «Ҳаммаси учун раҳмат ва келажакда омад!»
33 ёшли ҳимоячи беш йилдан кўпроқ вақт давомида туринликлар учун ўйнади. У клуб сафида 213 та ўйин ўтказиб, Скудетто, Италия суперкубоги ва икки бор Италия кубогини ютди.
Аввалроқ бразилиялик футболчи ватанига қайтиб, «Фламенго» билан шартнома тузиши хабар қилинганди.
Бу мавсумда Данило А Серияда 12 та баҳсда майдонга тушиб, 1 голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар