Ўртоқлик ўйини. Черан гол урган баҳсда «Насаф» Муборакда «Машъал»ни мағлуб этди
Янги мавсумга тайёрланаётган «Насаф» бугун назорат учрашувида майдонга тушди.
Муборакдаги “Баҳром Вафоев” стадионида бўлиб ўтган синов беллашувида Қарши жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувда дастлаб Драган Черан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Баҳодир Халилов узоқ масофадан мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни 0:2 кўринишга келтирди. Меҳмонларнинг голларига Иброҳим Ғанихонов биргина голи билан жавоб қайтарди. Учрашув 1:2 ҳисобида «аждарлар»нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўртоқлик ўйини. Муборак
Машъал - Насаф 1:2
Голлар: Иброҳим Ғанихонов - Драган Черан, Баҳодир Халилов.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар